Articles

Ҳаж ва умранинг фазилатлари


«Мухтасар ал-фиқҳ ал-исламий» китобидан иқтибос





Муҳаммад ибн Иброҳим


ат-Тувайжирий








Мутаржим: Абу Абдуллоҳ Шоший


Муҳаррир: Абу Муҳаммад Али Бухорий


 


 


Ҳаж ва умранинг фазилатлари


    Зулҳижжа ойининг ўн кунлигининг фазилати:


Ибн Аббос разияллоҳу анҳумо Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилди. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳеч қайси кунда қилинган солиҳ амал ушбу ўн кунда қилинган солиҳ амалчалик Оллоҳга суюкли эмас». «Ё Расулуллоҳ, Оллоҳ йўлидаги жиҳод ҳамми?» — сўрашди саҳобалар. «Ҳа, Оллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Фақат моли-ю жони билан жиҳодга чиқиб, бирор нарсаси билан қайтмаган киши (яъни, моли ҳам, жони ҳам ўша ерда қолиб, ўзи шаҳид бўлган киши) бундан мустасно», дедилар (Имом Бухорий ривояти) .


    Мабрур — мақбул ҳажнинг фазилати:


1. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинди, у деди: Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: «Кимки ҳажда хотинлардан гап очмай (яъни, беҳаё гапларни гапирмай ва хотини билан яқинлик қилмай), гуноҳлардан сақланса, онадан қайта туғилгандек  покланади» (Муттафақун алайҳ) .


2. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилиб деди:  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан «Амалларнинг қайси бири энг афзал?» — деб сўрашганда, у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳу Расулига иймон келтириш», — дедилар. «Сўнгра қайси?» — дейилганда, «Оллоҳ йўлида жиҳод қилиш», — дедилар. «Сўнгра қайси?» — дейилганда, «Мабрур — қабул бўлган ҳаж», — дедилар. (Муттафақун алайҳ) .


    Аёллар қиладиган жиҳоднинг энг афзали:


Ойша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинди: «Эй Оллоҳнинг Расули, жиҳодни энг афзал амал деб биламиз, шундай экан, биз жиҳод қилмаймизми?», деди, шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сиз (аёл)лар учун энг афзал жиҳод — мақбул ҳаждир», дедилар (Имом Бухорий ривояти) .


    Умранинг фазилати:


Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қиладиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Умра кейинги умрагача гуноҳларга каффорат. Мақбул ҳажнинг мукофоти эса жаннатдан бошқа нарса эмас», дедилар (Муттафақун алайҳ) .





 





 





 



Recent Posts

یهكخواپهرستی لهپهروهر ...

یهكخواپهرستی لهپهروهردگاریهتیدا

هه‌ڵوێستی ئه‌هلی سونن ...

هه‌ڵوێستی ئه‌هلی سوننه‌ت وجه‌ماعه‌ت له‌باره‌ی خه‌لیفه‌كانی ڕاشـیدینه‌وه‌

پێناسه‌ی (الملائكة)‌ ...

پێناسه‌ی (الملائكة)‌ وبنه‌مای درستكردون وسیفات وهه‌ندێك له‌ تایبه‌تمه‌ندیه‌كانی

هاوهڵ بڕیاردان بۆ خوا ...

هاوهڵ بڕیاردان بۆ خوای گهوره