Аламларга бурканган неъмат
Жума насихатлари
Аламларга бурканган неъмат
Ундан ўзга илох бўлмаган Аллохга хамд бўлсин ва У барча нарсага кодирдир. Пайгамбаримизга саловат ва саломлар бўлсин.
Бу рисолани ёзишимдан максад, Аллохга ва унинг росулига ва омма мусулмонларнинг йулига чакириш, насихатдир.
Баъзи дардманд инсонларнинг беморлик, касаликнинг фойдаларидан хабарсиз бўлганлари холида: «Эй Роббим, менга рахминг келсачи?!» деб нола килишаётганларини эшитдим. Асарларда келадики, Аллох айтаркан: «Рахматим туфайли ато этаётган нарсамдан, яна кандай рахм киламан?» Шунингдек, баъзи рак каби огир, бедаво дардга чалинганларни умидсизликка тушиб колганлари, айримлари сабрлари заифлашиб, жазавалари ортиб, нолишлари зиёдалашиб кетаётгани ва Шайтон васваса килиб, ўтган камчиликлари, гунохларини ёдларига келтириб, уларни Аллохнинг рахматидан ноумид килаётгани, тушкунликка тушириб кўяётгани хакидаги кўнгилсиз холатларни эшитдим ва кўрдим. Лекин у «…ўзаро шивир-шивирлари факат шайтон томонидан бўлиб, иймон келтирган зотлар (у сабабли) гамгин бўлишлари учундир» (Мужодала 10) Аслида эса, токи бемор, тавхидда мустахкам туриб, хатто машаккат чексада, намозларда коим бўлар экан, унга хавф-хатар йўкдир. Энди, кимки жони гаргарага келмасдан олдин тавба килиб олар экан, Аллох унинг тавбасини албатта кабул килгусидир, хатто, катта гунохлар содир килиб кўйган бўлса-да. Ахлуссунна эътикодида, барча тавхидда вафот килган, яъни Аллохни якка билиб кетган инсонларни куфрда вафот этмаган деб умид килинади. Хадисда келадики: Пайгамбар дедилар: «Умматимдан кимки, Аллохга ширк келтирмаган холда вафот этса жаннатга киради.» Абу Зарр разияллоху анху шунда сурадилар: «Зино килган бўлса хамми, ўгрилик килган бўлса хамми?» Пайгамбар: «Ха, зино килган бўла хам, ўгрилик килган бўлса хам» деб жавоб бердилар. Бошка хадисда Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Аллохдан факат яхши гумонда бўлган холингизда вафот килингиз» деб мархамат килдилар. Хадиси кудсийда Аллох таоло дейди: «Мен бандамни гумонидаман, яъни бандам Мен хакимда кандай гумон килса шундайдирман.» Мумин киши балолар канчалик шидатли бўлмасин сабр килиши лозим. Албатта кийинчиликдан сўнг, осонлик бордир ва дунё азоби охират азобидан енгилрокдир. Анас разияллоху анху ривоят киладилар: «Пайгамбаримиз ўлим тўшагида ётган бир йигитни зиёрат килдилар ва сўрадилар: «Ўзингни кандок хис этаяпсан?» Йигит: «Аллохнинг рахматидан умидворман ва гунохларимдан кўркаяпман, ё Расулуллох!» деди. Шунда Набий саллоллоху алайхи ва саллам : «Кайси банданинг калбида мана шу ўринда, шу икки нарса жам бўлар экан, Аллох унга умид килаётган нарсасини ато этиб, кўркаётган нарсасидан хотиржам килади» деб мархамат килдилар. Лекин сиз бу хадисни хужжат килиб, амалларга сусткаш бўлиб колманг. Ўлим тўсатдан келиб колиши мумкин. Умуман олганда, мумин Аллохнинг казосига рози бўлиб, сабр килиб яшар экан, агар хаёти давом этса ажру-савобларга эга бўлади, вафот этадиган бўлса, Аллохнинг рахматига эришади. Пайгамбар мархамат килиб: «ўлим-муминга тухфадир» деганлар. (Табароний ривояти, санади яхши). Энди юкорида саналган нарсалардан тўгри фикрга келган бўлсангиз, инсонга касаллик етиши туфайли хам рух, хам баданга етадиган улкан фойдалар ва манфаатларни сизга баён килишга киришамиз. Лекин, тафсилотларга киришишдан олдин, мукаддима лозимдир.
Мукаддима
Аллох таоло нимаики яратган бўлмасин, у яратган нарсасида мусибатланган ёки мусибатдан саломат кишиларнинг хар бири учун неъмат бордир. Хатто кофирларнинг жаханнамда азобланиши хам неъматдир. Лекин бу бошка бандалар хакки учун азобланаётган бўлсалар. Бир кавмга етадиган мусибат бошка кавм учун кўп фойдалардир. Агар Аллох таоло азоб ва аламларни яратмаганда эди, неъмату-мархаматларга эришганлар, у неъматларни кадрини билмаган ва кўпгина ато этилмиш яхшиликларни кадрига етишмаган бўлишар эди. Бу ўринда, Аллох кўпгина карама-каршиликларни яратдики, улар сабабли неъматлар кадри англанади. Агар тун бўлмаганда кундузнинг кадри билинмас, агар касаллик бўлмаганда соглик-саломатликни кадри сезилмас, факирлик бўлмаганда бойликнинг нафи кўринмас, дўзах бўлмаганда жаннат кадри англанмас эди. Ахли жаннатнинг сурури, дўзах ахлининг аламлари хакида тафаккур килишган чогда зиёдалашиб кетади. Шунинг учун жаннат ахлига дўзах ахлининг азобланишларини кўрсатиб турилишини неъмат деб санаса хам бўлади. Лекин, банда, даф килишга кодир бўлган балоларга сабр килиб ўтиришга эмас, балки, ўша балоларни кетказиш учун харакат килишга буюрилган. Хадисда келадики, «Кучи етмайдиган нарсани кўтариб олиб, ўзини хорлаш муминга хос эмасдир» Хал килиш ва аритиш имкони бўлмаган аламга килинган сабргина мактовга лойикдир. Шунингдек, неъматларнинг баъзилари кишига бало хам бўлиши мумкин. Киши хаёти давомида неъматлар ва балоларга рўбаро килинади. Канчалар балою мусибатлар борки, у инсонга неъмат сифатида етади. Баъзида банда учун факирлик ва касаллик неъмат бўлиши мумкин. Чунки у инсон агар соглом бўлса ва мол-дунёси ортса, ношукрлик килиши ва тугёнга кетиши мумкин. «Агар Аллох (барча) бандаларининг ризкларини кенг-мўл килса, албатта улар Ер юзида зулм-тажовузкорлик килган бўлар эдилар.» (Шуро 27) , Баъзи инсонлар борки, иймон ва хусну хулкни истисно килганда, барча неъматлар улар учун балодир. Унинг акси эса, яъни мусибатлар уларга неъматдир. Айтайлик, маърифат ва камолот неъматдир. Гохида эса, унинг йўклиги инсонга фойда бўлади. Масалан, бир кишики, унга карши одамларнинг пинхона галамислиги, ёмонлиги бор. Агар унга парда кўтарилиб, у булардан вокиф бўлса, унинг гаму-кайгуси ортиб кетади. Канчалаб неъматлар бор, инсон уларга харис бўлиб, интилиб харакат килади, аслида эса у нарса унинг халокати бўлади. Ўзи аламлар ва касалликлар бўлсада, рухлар ва баданларга даво бўлган ва инсонга комиллик ато этадиган нарсалар кўп бу оламда. Албатта яратувчиси ва вужудга келтирувчиси бўлган Зот бандасига касаллик беради ва албатта шифо хам ато килур, балолантиради ва албатта офият насиб килур, ўлдиради ва албатта кайта хаёт берур. Аллох таоло канчалаб ато этмиш улкан лаззатларини турли хил кўнгилсизлик, мусибатлар ичра яшириб кўйганки, улар лаззатларга эришиш йулида кўприк бўлгусидир. Шунинг учун хам донолар айтишганки, «неъматга неъмат билан етилмайди, рохатга рохат билан ноил бўлинмайди». Аслида аламлар ва машаккатлар улкан неъматдир. Чунки улар фарогатлар сабабидир. Масалан, аёл агар хомиладор бўлиш, фарзанд тугишнинг аламига карайдиган бўлса, турмушга чикмайди, оила курмайди. Лекин аёл учун она бўлиш туйгусининг лаззати у аламлардан неча-неча марталаб улкандир. Кайтанга, аёл агар фарзанд кўрмаётган бўлса, она бўлиш илинжида табибларга катнашини кўймайди.
Фойдалар
Энди буларнинг барини тушуниб олган бўлсак, касалликларнинг фойдалари, хайрли томонлари хакида сўзимизни давом эттирамиз. Бу манфаатлар юздан ортик бўлиб, бу ўринда мухтасар баён киламиз:
1. Касалликнинг фойдаларидан: нафснинг ислох бўлиши ва ёмонликдан покланишидир.
«(Эй инсонлар), сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз кўлларингиз килган нарса-гунох сабабли (етур). Яна У кўп (гунохларнинг жазосини бермасдан) афв килиб юборур». (Шуро 30) Бандага агар мусибат етса: «Каердан келиб колди ўзи бу? Ким бу дардни мени бошимга солди?» демасин. Мусибат гунох туфайлигина етур ва бунда хушхабар ва огохлантириш бордир. Тўзукрок уйлаб кўрсак, дунё мусибатлари гунохларимиз учун тортаётган укубатларимиз холос. Бир хадисларида Пайгамбаримиз: «Мумин кишига ахлида, молида, фарзандларида балою-офатлар устма-уст кела бошлайдики, шулар туфайли гунохлари кечирилганидан, Аллохга хеч кандай хатоси колмаган холда рубаро бўлади» дедилар. Агар бандада ўйламаган, эсидан чикарган гунохлари бўлса, Аллох у сабабли гам-кайгу ёки касаллик билан балолайди. Бу яна шунга ишоратки, дунёнинг бир соат аччиклигини кўтариш алами охиратдаги абадий аламни кўтаришдан афзалрок. Салафларимиз айтишган экан: «Агар дунё мусибатлари бўлмаганда эди, киёматга хеч вакосиз (яъни хеч кандай савобларсиз) борган бўлар эдик».
2. Касаллик фойдаларидан: охиратда, кишига етган касалликдан кўра бир неча баробар лаззат ва сурурни келтириши. Чунки дунё аччиклиги охират халоватидир, акси эса аксидир. Шунинг учун хам Пайгамбаримиз: «Дунё мумин учун зиндон, кофир учун жаннатдир» деб мархамат килганлар. Яна мархамат килиб: «Ўлим муминга тухфадир» дедилар. (Ибн Аби Дунё ривояти, санади хасан). Агар бандага касаллик ёки мусибат етса ва у Аллохга хамд айтса, у умид килаётган савобни устига, унга жаннатда «хамд уйи» деб аталмиш бир уй бино килинади. Жобир розияллоху анху ривоят килиб айтадилар: Пайгамбаримиз дедилар: «Одамлар киёматда бало ахлига берилаётган савобни кўрганларида, дунёда терилари кайчилар билан киймаланган бўлишини орзу килиб коладилар» (Термизий ривояти)
3. Касаллик манфаатларидан: Аллохнинг беморга якин бўлиши ва бу эса хос якинликдир.
Хадиси кудсийда Аллох таоло дейди: «Эй Одам боласи! Фалончи бандам касал бўлди, кўргани бормадинг, агар борганингда уни хузурида Мени топган бўлардинг»
(Абу Хурайрадан Муслим ривояти)
4. Касаллик фойдаларидан: У билан банданинг сабри билинади.
Айтганларидек: «Агар имтихонлар бўлмаганда эди, сабрнинг фазли зохир бўлмаган бўлар эди». Инсон агар сабрга эришса, у кўп яхшиликларга эришибди. Агар йўкотса, у холда барча яхшиликларни йўкотибди. Аллох таоло банданинг сабрини ва иймонини имтихон килади, шунда ёки тилла хосил бўлади ёки чикинди. Анас разияллоху анху ривоят киладилар: Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Албатта мукофотнинг катталиги, балонинг катталиги биландир. Агар Аллох бир кавмни яхши кўрса, уларни балолантириб кўяди. Кимки рози бўлса, унга хам розилик, кимки газаб килса, унга газаб насиб бўлгусидир». Агар Аллох бир бандасини яхши кўриб колса, унинг гамини зиёдалаштириб кўяди. Агар газаб килса, унинг дунёсини кенгайтириб кўяди, хусусан, банда динини зое килса. Банда мусибатларга иймон ва сабот ила сабр килса, у сабрлилар девонига ёзиб кўйилади. Агар ундан розилик хосил бўлса, уни рози бўлганлар девонига ёзиб кўйилади. Бандадан хамд ва шукр хосил бўлар экан, Аллох такдир килган барча казолар унинг учун хайрли бўлиб колаверади. Сухайб разияллоху анху ривоят киладилар: «Пайгамбаримиз саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Муминнинг барча ишлари хайрли эканига хайрон коламан. Агар унга хурсандлик етса шукр килади. Бу унинг учун хайрлидир. Агар мусибат етса сабр килади ва бу хам у учун хайрлидир. Бу факат мумингагина хос. Аллохнинг мусулмон учун белгилайдиган хар бир такдири хайрлидир.» (Муслим ривояти) Бошка бир хадисда Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Мумин хар бир иши учун ажрланади» дедилар (Ахмад ривояти). Мумин киши Аллохнинг такдири ила етган барча мусибатларга кўниши, рози бўлиши керак. Аллохим! Бизни ато килсанг шукр киладиган, гунох килса Сенга истигфор айтадиган, агар мусибат етса сабр киладиган бандаларингдан килгин.
5. Касаллик фойдаларидан ва Аллохнинг бандасига тукис ато этмиш неъматларидан: Аллох бандасига зарар ва каттикликларининг нозил этиши сабабидан, Ўз даргохига илтижо килишга, панохига кочишга, тавхидига суянишга ва калбини динини холис килган холида Роббисига дуо килишга ундайди.
Балолар юбориб, дуога ундайдиган, неъматлар ато килиб, шукрга чакирадиган зот кандай хам Пок! Тобеинлардан Вахб ибни Мунаббих айтган эканлар: «Балолар, аслида дуоларни юзага чикариш учун тушади» Аллох таоло шундай дейди: «Качонки Биз инсонга (неъмат-давлат) инъом килсак, у (Бизга шукр килишдан) юз ўгирар ва ўз томонига кетар (яъни, Бизни унутар). Качон унга ёмонлик (камбагаллик-кулфат) етиб колса эса у узундан-узок дуо-илтижо эгасидир». (Фуссилат 51) Мусибат етиши сабабидан бандада таваккул, тазарру, ихлос билан дуо килиш каби иймони ва ишончини зиёда киладиган ишлар хосил бўлади. Яна касалликнинг кетишидан хам кўра фойдаси улканрок бўлган, инобат-Аллохга кайтиш, иймон халовати ва уни тотиш лаззати каби холатлар хам, шу мусибат туфайли юзага келади. Аллохгагина динни холис килган холида ибодат киладиган тавхид ахли уларга етаётган мусибатларга сабр килишади, дарров сехргар ёки фолбинга югуриб колишмайди, ширк ахлига ўхшаб кабристонларга бориб олиб, азиз авлиёларнинг кабрларидан мадад сўрамайдилар. Балки касаллик ёки мухтожлик етса, ёлгиз Аллохдан ёрдам сўрайдилар, агар панох тилашса, ёлгиз Аллохдангина панох тилайдилар. Бу каби якка Аллохдангина мадад кутиш намунаси Айюб алайхиссаломнинг хаётларида яккол кўринади: «Айюбнинг Парвардигорига нидо килиб: «(Парвардигорим), мени бало ушлади. Ўзинг рахм-шафкат килгувчиларнинг Рахмлирогидирсан», деб илтижо килган пайтини (эсланг)!» (Анбиё 83) Айюб пайгамбарнинг балою-мусибатларини ўйлаб кўринг, бор мол-мулклари, фарзандларидан ажралдилар, ўзлари огир дардга йўликдилар. Бу аламларнинг улканлигига карамай, у зот эртаю-кеч Аллохга хамд айтар, эртаю-кеч Аллохдан бу имтихонлар учун рози бўлар эдилар. Чунки, у киши барча ишлар Аллохнинг кўлида эканини билар, дарду аламлари хакида хеч кимга шикоят килмас эдилар. Нихоят Роббиларига сидк ила нидо килдилар: «Эй Роббим мени бало ушлади, ўзинг рахм килувчиларнинг Рахмлирогисан». Шунда Аллох таоло балони кўтарди ва у зотни мактаб, шундай деди: «Дархакикат, Биз (Айюбни) сабр килгувчи холда топдик. У накадар яхши бандадир. !
Хакикатан, у (Аллох рози бўладиган йўлга) кайтгувчидир. (Сод 44)
Мутаржим Бобур Ахмад
6. Касалликнинг фойдаларидан, банда томонидан тааббуд-кулчиликнинг турли кўринишларини зохир бўлишидир.
Аллох таоло калбларга убудиятнинг турли кўринишларини жо килган. Канчалар бало ва аламлар, бандаларнинг тўгри йўлга–истикоматга тушиб олишларига ва Аллох сари юриб, залолатдан узок бўлишларига сабаб бўлган. Канчалаб одамлар факат согликларини йўкотгачгина Аллох томон юзланишган, динларига кизикиб, намозларини бошлаганлар. Демак, бу касалликлар, улар учун улкан бир неъмат бўлган. Шундай эмасми? Лекин «Одамлар орасида Аллохга бир четда (яъни, сидкидилдан эмас, тил учида) ибодат киладиган кимсалар хам бордир. Бас, агар унга (диндор бўлгани шарофатидан) яхшилик етса, уша сабабли хотиржам бўлур, агар бирон фитна-бахтсизлик етса, (диндан) юз ўгириб кетур. У дунё-ю охиратда зиён кўрур». (Хаж 11) Бу шунга далолат киладики, ибодат бандага хотиржамлик кунларида фарз бўлганидек машаккатли кунларида хам фарздир. У ёктирмаган холатда хам, унга ёккан ўринда хам фарз. Кўпгина инсонлар ибодатни факат яхши кунларида, саломат пайтларидагина адо этишади. Кийинчиликка йўликсалар тарк киладилар. Мана бу ўринда бандаларнинг мартабалари тафовут килади. Шунга караб, уларнинг Аллох наздидаги манзилатлари–ўринлари белгиланади. Агар жаннат ахлидан бўлса, унга келаётган кўнгилсизликларга карамай, хидоят йўлида давом этиб бораверади ва дунёдан мусаффо, пок холида чикади. Ривоят килишадики, Урва ибн Зубайр гангрена-суяк чириши касалига йўликиб, табиблар оёгини кесишадиган бўлганда, айтган экан: «Аллохим мени етти ўглим бор эди, биттасини олиб, олтитасини колдирдинг. Тўрт мучам бут эди, биттасини олиб, учтасини колдирасан. Сен нимаики мусибат берсанг, аникки офият хам берасан, нимаики олсанг аникки, албатта эваз берасан» Амалиёт тугагач эса, кесилган оёкни кулларига олиб кўрарканлар, дедилар: «Албатта Аллох биладики, мен сен билан бирорта хам маъсият бўлган ўринга бормадим» дедилар, сўнгра мадиналик шоир Маън ибн Авснинг кўйидаги байтларини ўкидилар:
Шубхали нарсаларга чўзмадим хеч кўлимни,
Оёкларим фахшдан тўсиб кўйди йўлимни.
Кулогу кўзларим хеч бузукликни хушламас,
Фикр хамда хаёлим ифлосликка бошламас.
Менга келган мусибат факат менга етибми?
Аввал ўтган салафлар хеч мусибат кўрмабми?
7. Касаллик фойдаларидан яна бири, Аллох таоло бандасини кибр, ўзига бино кўйиш, мактанчоклик каби ёмон сифатлардан касаллик бериб, у иллатлардан поклайди.
Агар банда ўзининг эски холатида давом эта берса, хаддан ошади, тугёнга кетади, каердан келиб, каерга кетаётганини хам унутиб кўяди. Лекин Аллох таоло унга касалликлар, дардлар ва офатлар каби мусибатларни хукмрон килиб кўяди. Банда хохламасада, касал килади, ёктирмасада, мажбурлаб очлик беради. Инсон ўзига на фойда ва на зарар, на ўлим ва на хаёт бера олади. Баъзида инсон бир нарсани билишни хохлайди, лекин, Аллох уни билдирмайди. Бир нарсани эслаб колишга харакат килади, лекин Аллох уни унуттиради. Баъзида бир нарсани истайди, лекин у унинг фожеаси бўлиши мумкин, бир нарсани ёмон кўради, у унинг хаёти бўлиши мумкин. Инсон кеча-кундуз бирор лахзасида хам хотиржам бўлмасинки, хар дакикада Аллох унга ато килган кўриш ва эшитиш неъматидан махрум килиб кўйиши, аклини кетказиб кўйиши, рохатланиб, бахраманд бўлиб турган дунёсини тортиб кўйишга кодирдир. Ожизгина инсонча ўзини хеч нарса билан химоя кила олмайди. Ўзини бир таниб олсинчи, ундан хам хакиррок ким бор??? Шундай экан, нодонлиги сабабли Аллохга ва унинг яратган халкига мутакаббирлик килишга хаклимикан? Баъзи инсонларга Аллох фазли ила бойлик ато этса, ўзини бехожат сеза бошлайди. Бахиллиги ортиб, манмансираши зиёдалашиб кетади ва мутакаббирлик касбига айлана бошлайди. Шунда Аллох таоло унга касалликлар ва офатларни жўнатиб кўяди. Ким бўлишидан катъий назар бемор кишини калби синик, кўнгли яримта бўлади. Бу кўнгил синиклиги унда дард ва касалликдан вужудга келади. Инсонда бу мусибат туфайли тазарру ва буйсуниш, хокисорлик юзага келади, Аллохга курбати ортади. Бу касалликнинг катта фойдаларидандир. Аллох: «Мен хокисорлар билан биргаман» дейди. Бу ерда уч тоифанинг дуосини ижобат бўлишлик сири бордир. Бу тоифалар мазлум, мусофир ва рўзадордир. Буларнинг хар бирининг калбида синиклик бордир. Мусофир гурбатга ўзига бир якини йўклигидан кўнгли синик, рўзадор очлик машаккатидан, мазлум зулмдан, касал одам дарддан кўнгли синикдир. Аллох бандасига яхшиликни ирода этса, унинг дардига даво бериб, уни халокатли мусибатдан фориг килиб, офият, саломатлик ато килади.
Бу касалликлар унга пархез, сакланишдир. Балою-офатлар бериб мархамат кўрсатган, неъмат бериб, балолаган Зот кандай хам улугдир.
8. Касаллик манфаатларидан бири, бандани енгилликка интизор бўлиши, рохатга эришишни кўтишидир.
Нажотни кутиш ибодатларнинг афзалидандир. Бу банда калбини ёлгиз Аллохга боглайдиган ишдир. Бу мусибатлар ва дардлар ахлига малхам ва юпанчдир. Хусусан, бемор, инсонлар тарафидан шифо топиш умиди узилиб, нажоти кесилган чогда, ёлгиз Аллохдан нажот илинжида бўлиб колади ва: «Эй Роббим! Касалимга Сендан ўзга шифо истайдиганим хеч ким колмади!» деб нола килади. Ана шунда Аллохнинг изни ила шифо хосил бўлади. У хожатлар сўраладиган энг улкан сабаблардандир. Зикр килишадики, бир бемор, табиблар унинг дардига шифо топиш иложсиз, дейишгани хакида хабар топади. Бемор рак-саратон касали билан огриган эди. Аллох уни сахарларда дуога, илтижога илхом килди. Дуоларни сабаб килиб, бироздан сўнг шифо нозил этди. Бу нажот билан каттик кийинчилик бир-бирига якин, боглик эканининг латиф сирларидандир. Банда одамлардан батамом умидини узиб, ёлгиз Аллохнинг ўзидан мадад, ёрдам кутади ва шунда Аллохдан ёрдам келади. Убудиятнинг бу кўриниши факатгина шундай шиддатли аламдан сўнггина хосил бўлиши мумкин. «Хар качон ўша пайгамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлгончи килиндик-пайгамбар эканимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз-галабамиз келиб, биз хохлаган кишиларга нажот берилар эди». (Юсуф 110)
9. Касаллик фойдаларидан: Агар банда хотиржамлик кунларида ибодат ва Аллох маърифати йўлида бўлар экан, Аллох таоло бандага, беморлик етган дамларида хам унга солих амалларни номаи аъмолига битиб, саклаб кўяди. Бу Аллохнинг карами ва фазилатидир.
Бу гунохларнинг каффорат килиб юборишдан-да юкори турувчи мархамат. Банда хушида бўлмаса хам, ёки акли кетиб колса хам, токи Аллохнинг хидоятида бўлар экан, унинг хаккига хасанотлар ёзилиши давом этаверади. Аллохни хотиржамлик, осойишталик кунларингизда зикр килишингиз, ёд килишингиз, Аллох хам сизни огир мусибатли кунларингизда зикр этишига сабабдир. Гарчи инсон огир касал бўлиб, хатто, акли-хуши кетиб колса хам, унга маъсият эмас, худди фаровонлик кунларида яхши амаллар килгани каби яхшиликлар битилгусидир. Абдулох ибни Умар розиялоху анху ривоят киладилар: «Росулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Одамлардан кимки танасига бир касал етиб, мусибатланар экан, Аллох азза ва жалла унга кўрикчи бўлган малоикаларига шундай буюрар экан: «Бандам учун, худди у соглик кунларида хайрли амаллар килгани каби кеча-ю кундуз яхшиликларни ёзинглар». (Имом Ахмад ўз «Муснад»ларида келтирганлар)
10. Касаллик манфаатларидандир: Банда жаннатдаги манзиллардан амаллари билан ета олмайдиган даражага, Аллох унинг танасига дард бериб, мусибатлашлик билан, у манзилга етказади.
Ибни Хиббон ўз сахихларида Абу Хурайрадан ушбу хадисни ривоят киладилар: «Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам дедилар: «Киши учун Аллох хузурида манзилати, ўрни бўлади. Банда унга амаллари билан эриша олмайди. Хаёти давомида, Аллох уни у ёктирмаган балою-мусибатлар ила балолантириб боради ва окибатда, уни жаннатдаги манзилига эриштиради, етказади». Салом ибн Мутиъ шундай дер эканлар: «Аллохим, Сен солих бандаларингни юксак даражаларингга уларга мусибатлар юбориш билан етказар экансан, мени ўша манзилга офиятинг ила етказгин».
11. Касаллик фойдаларидан: Банда, офият ва сихат-саломатлиги неъматининг кадри-кийматини билишидир.
Агар инсон офият ичра улгайса, балоланган инсон бошидан кечирадиган аламларни билмасдан хаёт кечиради ва ўзидаги соглик неъматини хис этмайди. Качонки банда мусибатга йўликса, аввалги саломатлик холатига кайтишни ва Аллох таоло офият, сихат-саломатлик ила неъматлашини орзу килади. Касаллик бўлмаса, согликнинг кадри билинмайди, тун бўлмаса кундузнинг кадри сезилмайди. Бу карама-каршиликлар бўлмаса кўплаб неъматлар, мархаматлар танилмасди. Хар кандай касал хам, агар атрофига караса, ўзиданда огиррок касалга мубтало бўлган касалларни кўриши мумкин. Бас, Аллохга хамд айтсин. Хар кандай манман деган бой хам, мундок ён-верига караса, ўзидан анча бойрок кишиларни топади. Хар кандай ўзини факир санайдиган инсон хам, ўзидан-да факиррок минглаб кишиларни кўриши мумкин. Албатта, касалликда кўплаб манфаатлар ва фойдалар бордирки, инсон уларни билишдан гофилдир. «Шоядки, сизлар ёмон кўрган нарса сизлар учун хайрлидир.» (Бакара-216)
Банда бало-мусибатга йўликкан инсонни кўрган чогида: «Сени балолаган (синов берган) нарсадан мени соглом этган Аллохга хамд бўлсин» дейди. Аллох уни хамд айтгани туфайли балодан саломат саклайди. Мусибат етган инсон эса сабр килар экан, улкан ажру-савобга эришади.
Шуниси таажжубланарлики, банда агар дунёсига бокса, ўзидан юкоридагига карайди. Динига бокадиган бўлса-чи, у холда, ўзидан пастрокка карайди ва уни:«Биз динда бошкалардан кўра афзалрокмиз» деяётганини эшитасиз. Лекин ушбу сўзларини дунёси хусусида айтмайди. Кимки касаллликлар аламини тортиб кўрар экан, сиххатни кийматини билади. Ривоят килишадики, Фузайл ибни Иёзнинг кичик ёшли кизлари бор эди. Кунлардан бири, кизнинг кафтига бир яра чикди. Фузайл ундан: «Кизим, кафтинг тузукми?» деб сўради. Шунда киз: «Рахмат, отажон яхшиман. Аллохга касамки, гарчи Аллох мени танамни оз кисмига дард берган бўлса-да, жисмимни кўп кисмига офият ато этгандир. Кафтимга касаллик берди, колган аъзоларимни эса сог колдирди. Бунинг учун Аллохга хамд бўлсин» деб жавоб берди.
12. Касаллик фойдаларидан: Касаллик, бандага Роббиси тарафидан ато этилган эхсон ва рахматдир.
Аллох бандани азоблашлик учун эмас, балки унга рахм килиш учун яратгандир. «Агар шукр килсангизлар ва иймонли бўлсангизлар, Аллох сизларни нега азобласин?! Ахир Аллох (бандаларининг тоат-ибодатларига савоб ато этиш билан) Шукр килувчи ва Билгувчи бўлган Зот-ку?!» (Нисо-147)
Лекин инсонларнинг кўпчилиги, Аллохнинг хикматидан жохилдирлар. Масалан, ота касал боласига мажбурлаб дори ичираётганда, боланинг инжиклик килиб йиглаётганини кўриб, онаси: «Ахир унга рахмингиз келса-чи?!» деб маломат килади. Гарчи бу ишни ота болани яхши кўрганидан, унга рахми келганидан килаётган бўлса хам. Олий мисоллар эса Аллохникидир. Банда етган мусибат учун Роббисини айбламасинда, балки ато этмиш эхсони учун У Зотга хамд айтсин. Шоир айтганидек:
Балким сенинг машаккатинг ортида хамдга лойик неъмат бордир,
Ахир баъзида баданлар касалликлар билан хам шифо топгуси-ку!
13. Касаллик фойдаларидан: У кўпгина бошка касалликлардан саломат бўлишга сабабдир.
Аламлар бўлмаса эди, офиятлар хосил бўлмас эди. Бу нарсалар касалликлардаги улкан бир ишдир. Булардан масалан иситма касаллиги. Ундаги бадан учун манфаатларни канчалик улканлигини Аллохнинг ўзигина билади. Иситма танадан организм учун кераксиз чикитларни хайдаши ва баъзи бир зарарли моддаларни чикариши билан бирга усиз ана шу касалликдан шифо хосил бўлмайди. Баъзи бир тажрибали шифокорларни айтишича, кўпгина касалликлар сабабидан юзага келадиган иситма, бемор учун офият, тузалиш башоратидир. Ўша холатда беморнинг иссиги чикиши ва хароратининг кўтарилиши унинг учун дори кабул килишданда фойдалирокдир. Иситма сабабли тузаладиган касаликлардан офтальмия деб номланадиган кўз касаллиги, фалажлик ва юзни тортишиб, фалаж бўлиб колиши кабилардир. Иситма касалликларга шифо бўлишидан хам кўра каттарок фойдаси, у гунохларни каффорат бўлиши учун энг афзал касалликдир. Муслим Жаброндан ривоят киладики, Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам бир куни Умми Соибнинг хузурига кирдилар ва: «Сизга нима килди?» деб сўрадилар. У аёл: «Иситма, ундан кийналиб кетдим» деб жавоб бердилар. Пайгамбар саллоллоху алайхи ва саллам : «Иситмани ёмонламанг, у одам боласининг хатоларини худди, боскон темирнинг устидаги кирини кетказганидек кетказади» дедилар. Имом Ахмад сахих санад билан Ибн Умардан ушбу хадисни ривоят киладилар: «Бир кунлик иситма бир йиллик гунохларга каффоратдир». Имом Ахмад ва Насоий Абу Саид разиялоху анхудан ривоят киладилар: «Бир куни бир киши Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан сўради: «Ё Расулуллох биз учун касалликларда нима бор? Расулуллох: «Каффорат бор» дедилар. Шу сухбатда иштирок этаётган Убай ибн Каъб сўрадилар: «Ё Расулуллох оз микдорда бўлса хамми?» Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам : «Бир тикан киришидан бошлаб ундан юкоригача» деб жавоб бердилар. Шунда Убай ўзига дуо килиб, Аллохдан хаждан, умрадан, жиходдан, жамоат намозидан тўсмайдиган доимий иситмани сўради. Ровий айтадиларки, Убай ўзига шу дуони килганидан кейин, унинг кўлини ушлаган киши уни хамиша иситма холида топарди. Бу хол то унинг вафотигача давом этди.
Муъмин ўзига офият тилашга маъмур, ўзига бало тиламайди. Лекин ўзига етаётган балоларга нисбатан Аллох таоло хозирлаб кўйган мукофотларни тасаввур килса, боши узра турган балонинг кетмаслигини орзу килади.
14. Касаллик фойдаларидан: Аллохнинг бандани огохликка чакириши, кўркитишидир.
«Мана Биз уларни азоб-очарчилик билан ушладик. Улар эса на Парвардигорга буйин эгдилар ва на тавба-тазарруъ килдилар.» (Муъминун-76)
Бошка оятда эса:«Шояд (куфрдан иймонга) кайтсалар, деб биз уларни (турли) азоб билан ушладик.» (Зухруф-48) Аллох бандага нимаики мусибат бермасин, уни Роббисига кайтсин учун, азобдан огохлансин ва кўрксин учунгина беради. Имом Абу Довуд Омир разияллоху анхудан ушбу хадисни ривоят киладилар: «Агар муъминга бир касаллик етиб, сўнгра ундан шифо топса, бу унга ўтган гунохларига каффорат, келажак хаёти учун эса, бир мавъиза, огохлантириш бўлади. Мунофик эса касаллик етиб, сўнгра шифо топса, бир туяга ўхшайдики, эгаси уни боглаб кўйди кейин эса ечиб юборди. У туя нима учун боглаб кўйишди-ю, нима учун ечиб юборишди, англамайди».
15. Касалик манфаатларидан: Касаллик етиши сабабли бандада шукр килишлик юзага чикади.
Биринчидан, агар банда саломатликдан сўнг дардга мубтало бўлса, бутун калби билан офиятга мушток бўлади. Иккинчидан, дуо деб аталмиш Аллохнинг тортикларига мушарраф бўлади. Чунки такдирни факат дуогина ўзгартириши мумкин. Муъмин Аллохга дуо килишда давомий бўлиши ва жохил инсон каби: «Етар дуо килганим, ахволимни кўриб турибди!!!» демасин. Аллох бандани дуо килишга амр этган ва кайтанга, дуо-илтижо килмас экан, Аллох ундан газаб килади. Аллохнинг бандага баъзида офият бериб, баъзида эса касаллик бериши унга шу неъматни кадрини англатиш учундир. Качонки Роббиси уни касаллик, факирлик ва хавф торлигидан хотиржамлик, офият ва бойлик кенглигига кўчирар экан, маърифати даражасига караб, банданинг сурури ва Роббисига бўлган мухаббати зиёда бўлур. Энди унинг ахволи офият ва бойлик ичра яшаб, бошкаларнинг холини сезмайдиган ёш бола каби бўлмайди.
16. Касаллик фойдаларидан: Банда ўзининг ожизлиги ва Аллохга мухтожлигини англашидир.
Еру-осмон ахли хаммаси доимо Аллохга мухтождирлар. Улар факирдирлар, Аллох эса бой-бехожатдир. Агар Аллох бандасига ушбу касалликларни бериб кўймаса, банда ўзини унутиб кўяди. Ким бўлишидан катъи назар, касал бўлар экан, Аллохга мухтожлигини хис этади. Балким сиз ушбу далилларни ўкиб кўриб: «Дунёда етадиган балолар неъматларданда фойдали экан, демак, Аллохдан бало сўраш лозим эканда?» дейишингиз мумкин. Биз сизга айтамизки, йўк ундай эмас, Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламни Тоиф ахли ўз шахарларидан тошбўрон килиб кувишганида, дуо килган эдилар: «Агар ушбу етган мусибат менга Сенинг газабингдан бўлмаса, мен бунга парво килмасман. Лекин офият ато килишинг мен учун ёкимлирокдир». Яна ривоят килишадики, Аббос Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламдан дуо ўргатишни сўраганларида, Пайгамбаримиз: «Аллохдан авф ва офият тилагин. Албатта У хеч кимга катъий имон-ишончдан кейин офиятдан кўра афзал неъмат ато этмади». Хасан айтган эканлар: «Ёмонликлардан холи яхшилик, бу-шукри бўлган офиятдир». Канчалаб неъмат ато этилмиш инсонлар борки, уларда шукр килиш йўкдир. Бу нарсалар далилларсиз хам очик-ойдиндир.
Аллохдан дунёда биз учун тамомий неъматлар ато этишини ва биздан балоларни кетказишини сўрашлигимиз даркор. Лекин, агар банда мусибатланиб колса, у холда сабр ва Аллохнинг казо-такдирига рози бўлиши лозим. Рисоламни шу билан тугатаманки; касаллик жазо, укубат эмас балки неъматдир. Касалликда бир неча хил лаззатлар бор. Улардан:
1. Касал киши бурканиб турадиган гамхўрлик ва якин кишилари ва кариндошлари тарафидан кймилиб турадигани яхши кўриш, мухаббат лаззати.
2. Касал киши Аллохга мухлис бўлиб, музтар холатда туриб, илтижо килаётган соатида топадиган улкан лаззат.
3. Тўшакка михланиб, касал бўлиб ётган кийинчилик лахзалари ўтиб, офият дамлари келганда, касаллик интихосига етганда, дуолар, илтижолар ва нолалар ижобат этилганда Аллохдан миннатдорлик, розилик, хурсандлик лаззати. Касални ёки бечорахол одамни зохирига караб хукм килмаслик керак. Балким хароб девор ортида ажойиб каср ёки бахайбат эшик ортида хароба кулба бўлиши мумкин.
4. Мукаммал тенглик лаззати. У хаёт конунидир. Касаллик бой билан факир ўртасини ажратмайди. Агар касаллик факат факирлик ёки мухтожлик сабабли яхши тўйиб овкатланмасликдан бўлганда эди, касаллигу-дардлар факат факирлар олдида тўхтаган бўлар ва бадавлатлар эса бундан халос бўлишган бўлар эди. Лекин касаллик, хакир билан обрўлини фаркламайди. Унинг учун барча инсонлар тенгдирлар.
Ушбу рисолани нихоясига етказар эканмиз, Аллохга хамду сано айтамиз. У Зотдан улкан лутфу карамини, дунё ва охиратда гўзал сатр ила бизни айбу нуксонларимизни беркитишини сўраймиз. Яна Аллохдан неъматларини завол топиб, тугаб колишидан, офиятини кетиб колишидан, тўсатдан келиб коладиган икобидан ва жамики газабларидан панох тилаймиз.
Пайгамбаримиз Мухаммад ва ул зотнинг оила аъзоларига саловот ва саломлар бўлсин.
Ассалому алайкум ва рохматулох ва барокатух.
Мутаржим Бобур Ахмад